22:15 / 15.02.2020
3 726

Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади”

Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади”
Бугун Журналистларни қайта тайёрлаш маркази оммавий ахборот воситаларида коррупция мавзусини ёритиш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлоу, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, ҳуқуқшунос журналист Карим Баҳриев ва республикамизнинг барча вилоятларидан келган журналистлар қатнашди.

Журналистлар суд жараёнларида эркин қатнаша олмасликлари, баъзида қатнашсалар-да жараённи видео ёки овозли тарзда муҳрлашга йўл қўйилмаслиги бўйича эътироз билдирдилар ва Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевга қачон суд жараёнларида журналистлар эркин қатнаша олади, деган савол бердилар.

Расул Кушербаев мазкур савол юзасидан қуйидаги фикрларини баён қилди.
Очиқ судда агар унда махфий, тижорат, оилавий ва давлат сирлари бўлмаса шунга қарамасдан судья журналистнинг жараённи ёзиб олишидан чўчиса, бундай Судьядан воз кечиш керак.

Мен бундай судьяларни ишдан бўшатилиши тарафдориман. Агар, суд жараёни бир неча кун давом этса, Судья ўша журналистдан суд якуний ҳукмни бермагунча ёзиб олинган маълумотларни эълон қилмасликни сўраши мумкин. Бироқ, суд ҳар бир жараённи журналист кузатуви ва иштирокида бўлишига қаршилик қилмаслиги керак
”.

Депутатнинг сўзларига кўра, “Судьялар очиқ суд жараёнига журналистни киритмаса ва унга ёзиб олиш учун имконият бермаса, демак у ўз фаолиятини очиқ олиб боришдан қўрқади”.

Фаолияти ҳақида кимгадир очиқ ахборот беришдан қўрққан судьяни қандайдир камчилиги бор. Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади, очиқлик, шаффофлик бўлмайди”, – деди депутат Кушербаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади”