
Илья Варламов деган рус блогери Самарқанд шаҳрига келганини тасвирлар экан, таомларимизга қойил қолганини, Регистоннинг гўзаллигини тасвирлаб, анчагина танқидий фикрларини ҳам билдириб кетибди.
Унинг айтишича, Самарқанддаги энг катта муаммо – унинг кўча ва йўллари экан. Бетон бордюрларнинг 40 сантиметрлиги, йўлларнинг ковлаб ташланганини ёзар экан, блогер билмаган одам бу ерда оёғини синдириб олиши тугул ўлиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас, дейди.
Кўчаларнинг ўртасидаги чуқурлар ҳам унинг камерасидан четда қолмаган.

«Самарқандга келсангиз, кўчаларда эҳтиёт бўлинг!», деб ҳикоясини тугатган рус блогери.
Илья Варамовнинг ёзганларини энг аввал Самарқанд шаҳри ҳокими, қурилиш ва ободончиликка масъул шахслар ўқимоқлари, кўрсатилган камчиликларни тез фурсатларда ислоҳ қилишга ҳаракат қилишлари шарт. Чунки, Самарқанд Бухоро ва Хива билан бир қаторда юртимизнинг энг асосий сайёҳлик шаҳарларидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар