Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилган иссиқхонада қиш чилласида қулупнай бозорларга чиқарилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
«Январь ойи бошида нишона ҳосилни узиб олгандик. Ҳозир ҳам ҳар куни қатор оралаб, экиннинг қизарганлари узилиб, харидорларга етказиб турилибди», – дейди иссиқхонани юритаётган «Универсал еврофуд трейдинг» раҳбари Қодиржон Қурбонов.
Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Тадбиркорнинг айтишича, мазкур жараён 6 ой давом этади. Сўнг «она экин» мева бериш ўрнига ёнидан «болача» новдаларни чиқаради. Бу эса қўшимча қулупнайзор ташкил этиш имконини беради. Қазиб олинган кўчатлар бошқа тувакларга ўтқазилиб, экин майдони кенгайтирилади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зоҳидахон Кенжаевага кўра, Жанубий Корея технологияси асосида, гидропоника услубида ҳосил олинаётган иссиқхонада юмушларнинг деярли барчаси автоматлаштирилган. Экинлар махсус жадвал асосида томчилатиб суғорилади. Сув замонавий қурилма ёрдамида минерал ўғит ва бошқа фойдали унсурлар билан бойитилади. Сўнг компьютер дастур асосида белгиланган вақтда пайкалга сувни узатади.
Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Қизиғи, экин гулларини чанглатиш ҳам ўзига хос услубда бажарилади: иссиқхона ичида худди қушнинг ини сингари қутичаларга жойлаштирилган «хорижлик ари»лар вақти-вақти билан индан чиқиб, гулларни чанглатади.
Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Тўрақўрғонда қишда пишган қулупнайлар мазаси ниҳоятда хуштаъм эканлигини харидорлар ҳам эътироф этмоқда. Улар Наманган бозорлари ва дўконларида ўртача 100 минг сўм атрофида сотилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди