12:20 / 17.02.2020
3 106

Тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга

Тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан Бўстонлиқ ва Бўка туманларида чорвачилик билан шуғулланиб келаётган фермерлар учун учрашув ташкил қилинди.

Унда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбари, масъул ходимлари, туман давлат солиқ инспекцияси масъуллари, ветеринария мутахассислари ҳамда чорвачилик хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этдилар.

Таъкидлаш керакки, Бўстонлиқ ва Бўка туманларида зотли қорамол етиштириш, чорвачиликни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Мазкур соҳа бўйича фермер хўжаликларига солиқ хизмати органи ходимлари томонидан қонунчиликда жорий этилаётган ўзгартиришлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда чорвачилик фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, сунъий уруғлантириш ишларини жадал олиб бориш ҳамда озуқа экин майдонларидан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

- Вилоятда чорвачиликни ривожлантиришга эътибор қаратилиши, кредитлар ажратилиши солиқ соҳасида берилаётган имтиёзлар биз фермерларга катта имконият яратмоқда, – дейди, Бўстонлиқ тумани “Рамазон” фермер хўжалиги раҳбари Иброҳим Собиров ҳамда Бўка тумани Дониёр-ТАД хусусий чорвачилик фермер хўжалиги ҳисобчиси Алишер Раҳимжонов.

Учрашувда 50 яқин фермерлар иштирок этиб, фаол фермерларга солиқ тизими раҳбариятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга