07:00 / 18.02.2020
3 646

Тошкентда 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда

Тошкентда 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 февраль, шанба куни, соат 12:00 лар атрофида Чилонзор тумани ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори, лейтенант Соҳиб Юсуповга 4-уй бошлиғи Албина Харисова мурожаат қилган.

Албина Харисова ўз мурожаатида шу уйда яшовчи 18 ёшли Л.С.нинг онасининг сўзларига асосланиб, юз берган ҳолат ҳақида маълум қилган.
Кўп қаватли уйнинг лифтида номаълум шахс 18 ёшли қизга ҳужум қилган. Қиз бақирганида у қўрқиб, қочиб кетган.

Профилактика инспектори Л.С. билан бирга кузатув камерасидаги тасвирларни кўздан кечирган ҳамда гумонланувчининг суратини чиқариб олган. Қайд этилишича, гумонланувчи шахснинг сурати Чилонзор туманидаги барча ички ишлар бўлинмаларига юборилган.

Ҳозирда гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва уни ҳибсга олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Агар гумонланувчи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Гумонланувчи тахминан 25-35 ёшларда, бўйи 170-180 сантиметр атрофида, сочлари қора рангда», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда