date
views 4 275

Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формаси жорий этилиши мумкин

Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формаси жорий этилиши мумкин
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Таклифим - тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, буни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:
- биринчидан, ишлаш учун қулайлик ва самарадорлик яратиш учун (тез ёрдам ходимлари доимий турли хил шароитларда ишлашларига тўғри келади;
- иккинчидан, бу форма ходимга имтиёз бериши керакки, тиббиёт ходимига бўлаётган тажовузлар камайиши лозим;
- учинчидан, ривожланган давлатларнинг барчаси бундай формалардан тез тиббий ёрдамда фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Чунки кўплаб давлатларда тез тиббий ёрдам ходимларининг хизмат формаси турли юқумли касалликлардан сақланиш имкониятини ҳам бериши керак;
- тўртинчидан, юпқа оқ халат тез тиббий ёрдам ходими учун ноқулай форма экани айтилади.

Шу сабабли, тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этишни таклиф этаман. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши соғлиқни сақлаш соҳаси имижини янада ошириб, тез тиббий ёрдам ходимларига бўлаётган зўравонликларни камайтиришга ва уларни турли юқумли касалликлардан сақлашга имконият яратади”, - дейилади петицияда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формаси жорий этилиши мумкин