16:20 / 18.02.2020
4 180

Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди

Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
17 февраль куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган «Карвон» савдо мажмуаси ҳудудида ҳожатхона учун чуқур қазиётиб, тупроқ остида қолиб кетган ака-укалар қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 3 нафар ака-укаларнинг ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган.

Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 йилда туғилган фуқаро А.И.ни қутқариб олган. Тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро 1984 йилда туғилган А.И. эса ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди