date
views 3 858

Андижонлик блогер калтаклаб кетилди

Андижонлик блогер калтаклаб кетилди
Фото: блогернинг саҳифасидан
Андижон вилояти Асака шаҳрида блогер Отабек (Абдупатто) Нуритдинов калтаклаб кетилди. Бу ҳақда блогернинг ўзи «Фейсбук» ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.

Айтишича, у бугун Асакадаги «Холид Ибн Волид» масжидининг шундоқ биқинида «Спиртли ичимликлар дўкони» фаолият юритаётгани ҳақида тармоқдаги саҳифасига пост қўйган ва туман ҳокимлиги матбуот хизматидан ушбу ҳолатга муносабат кутишини маълум қилган.

Фото: блогернинг саҳифасидан скриншот
Орадан бир неча соат ўтиб, блогернинг уйига бир нафар аёл ва икки нафар йигит келади. Ўзларини ароқ дўкони эгалари эканини айтган меҳмонлар унинг телефон рақами ва манзилини Асака шаҳар ИИБ ходимларидан олганини айтишади. Икки ўртада суҳбат поёнига етиб улгурмай, кутилмаган меҳмонлар О.Нуритдиновни қасддан уриб, тан жароҳати етказишади.

Айни воқелик ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик блогер калтаклаб кетилди