date
views 3 849

Мустақилликни бой бериб қўймаймизми? Ёхуд ЕОИИ ҳақидаги хавотирлар...

Мустақилликни бой бериб қўймаймизми? Ёхуд ЕОИИ ҳақидаги хавотирлар...
«Россияда ишлаётган 2,2 миллион одамнинг ҳар бири ойига 100 долларга яқин патент учун пул тўлайди. Бир йилда 1000 доллар пул кетади. Энди, агар Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўладиган бўлсак, тўғри, бу кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас — ўзича сиёсатдонлар кўпайиб кетди: ‘Мустақилликни бериб қўямиз’, дейдиган. Кимга беряпмиз мустақилликни? Мустақилликнинг берилишини нимада кўряпсизлар, деб савол берадиган одамнинг ўзи йўқ».
Бу бош вазир Абдулла Ариповдан иқтибос.

Майли, биз, - Мустақилликни бериб қўямиз, деб айюҳаннос солаётганлар сиёсатдон бўла қолайлик.
Лекин келинг, бир неча дақиқага Ўзбекистонни ЕОИИга қўшилди, деб тасаввур қиламиз. Мигрантларимиз аҳволи яхшиланадими, яъни бундан улар ютадими?

Ростанам, агар ЕОИИ Ўзбекистонни ўз сафига қўшиб олса, мигрантлар меҳнат патенти учун тўловлардан қутулишади. Лекин энди худди Россия фуқароси ёки ЕОИИ аъзолари фуқаролари сингари қатор солиқларни тўлашни бошлайди.

Биринчидан - бу жисмоний шахларнинг даромадлари солиғи (русча аббревиатура НДФЛ), амалдаги ставкаси 13%. Масалан, 40 минг рубль даромадга эга мигрант 5200 рубль солиқ тўлайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, асосийси энди бошланади.

Ўзбек мигрантини ишга олган рус иш берувчиси ўзбек мигранти учун қуйидаги солиқ ва йиғимларни тўлаши керак бўлади:
Пенсия суғуртаси - 22%, 8800 рубль;
Тиббиёт суғуртаси - 5.1%, 2040 рубль;
Меҳнатга лаёқатсизлик суғуртаси - 2,9%, 1160 рубль;
Жароҳат суғуртаси - энг кичик тариф бўйича 0,2%, 80 рубль.
Жами - 12080 рубль.

Содда қилиб айтганда, ўзбек мигрантига 40 минг рубль ойлик ҳисоблаши учун рус иш берувчиси 12080 рубль солиқ тўлаши керак. Бунда ўзбек мигранти қўлига соф 34800 рубль пул тегади. Яъни 34800 рубль учун жами 52080 рубль харажат қилинмоқда.

Бунга рус иш берувчиси боради, рози бўлади, деб ўйлайсизми?

Ҳозир рус иш берувчиси, масалан, қирғиз мигрантларидан ўзбек мигрантларининг афзал кўраётгани сабаби ҳам айнан шу эмасми? Ўзбек мигранти меҳнат патенти тўлаб рус иш берувчилари учун нисбий афзалликка эга бўлиб турмаяптими?

Ё бизнинг ҳукуматда ўтирганлар ўзбек мигрантлари ЕОИИга аъзо бўлсак, мигрантларимиз норасмий, меҳнат шартномаси тузмай ишлайди, деб ўйлашмоқдами? Унда мигрантларимиз ҳозиргидан ҳам бадтар аҳволга тушишмайдими?

Дарвоқе, қирғиз мигрантлари ҳуқуқлари Қирғизистон ЕОИИга киргач, янаям абгорлашгани бизга дарс эмасми? Ҳозир Россияда миграция назоратчилари ва полиция завод ва цехларда меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган қирғиз мигрантларини ов қилишни ўзларига касб қилиб олгани ҳеч кимга сир эмас.

Қўшимчасига, ЕОИИга қўшилгач ўзбек мигрантларида пул ўтказмалари бўйича ҳам чекловлар пайдо бўлишини кимдир ҳисобига киритаяптими?

Манба: @the_bakiroo
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мустақилликни бой бериб қўймаймизми? Ёхуд ЕОИИ ҳақидаги хавотирлар...
-->