АТБ «Микрокредитбанк» бошқаруви собиқ раиси Муродулло Эшматовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Бу ҳақда «jahon.uz» сайти ўз манбаларига таяниб, хабар тарқатди.
Муродулло Эшматов (Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган)2019 йилнинг апрель ойига қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, ундан кейин Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат "Халқ банки" бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган.
У 2019 йилнинг октябрь ойида "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланган эди.
Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Муродулло Эшматов "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси лавозимида кўп ишламади.
Унинг бу лавозимдаги тақдири аянчли тугади. Ўзига нисбатан жиноят иши очилганини билган собиқ амалдор қочишга уринди, аммо олиб борилган тезкор тадбир натижасида у қўлга олинган ва вақтинчалик эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
“Jahon.uz” нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Муродулло Эшматов хорижий инвесторга (Бу компания ва кредит маблағлари борасидаги маълумотлар, “Jahon.uz” нашри ихтиёрида мавжуд. Тергов сири сабабли ҳозирча биз буни маълум қилмаймиз) ва унинг “E.” номли Ўзбекистонда фаолият бошлаган компаниясига хорижий валютада кўп миқдорда кредит берган ва у кредит маблағлари хорижий компаниянинг ҳисобга рақамига ташлаб берилган.
Воқеа айни шу кредит маблағларининг ноқонуний берилиши ортидан бошланган, бироқ Муродулло Эшматовга боғлиқ кўплаб сирлар бунинг ортидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида фош бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари Муродулло Эшматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-, 209-, 167-, 210-моддалари тартибида жиноят иши очгани айтилмоқда (Бу борада расмий ҳужжат ихтиёримизда йўқ).
Ишончли манбанинг қўшимча қилишича, тергов ҳаракатлари бошланган ва уни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси терговчилари олиб бормоқда.
Биз бу борада ўша “Е.” Хорижий компаниясининг Ўзбекистондаги А. исмли вакили билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо, у бизни эшитиши билан телефонини ўчириб қўйди.
Бир неча кун аввал "Микрокредитбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Сарвар Очиловга ҳам бу борадаги маълумотларни айтганмиз, у эса бу бошқа масала эканлигини бу борада изоҳ бера олмаслигини билдирган.
Расмий идоралардан маълумот ололмагач, биз воқеа атрофидагилардан ахборотлар тўплашни бошладик ҳамда тез кунда журналистик суриштирувнинг тўлиқ тафсилотларини эътиборингизга ҳавола этамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди