17:02 / 19.02.2020
2 925

Боланинг манфаатлари ҳимоя қилинади

Боланинг манфаатлари ҳимоя қилинади
Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади.

Алимент ундириш ота-она учун маъқул бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар болаларнинг керакли тарбия ва таъминот олишлари, соғлом улғайишлари учун зарур чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ушбу масалага дуч келган ота-она вояга етмаган боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини унинг таъминоти орқали ҳимоя қилиш тўғрисида хабардор бўлишлари шарт.

Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг қарздор Р.Солиевдан ундирувчи Г.Алланазарова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида вояга етмаган боланинг таъминоти учун 20 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди ва боланинг манфаатлари ҳимоя қилинди.

Ёдда тутинг: Алимент ундиришнинг иккита йўли мавжуд - ота-она ўртасида алимент келишуви тузиш орқали ихтиёрий тўлаш, суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарори асосида мажбурий ундириш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боланинг манфаатлари ҳимоя қилинади