Фото: ОАКА
Бугун, 19 февраль куни «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kun.uz нашри.
Қонун лойиҳасида ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилган.
Унга кўра, қуйидагилар ОАВ эркинлигини бузиш деб малакаланиши мумкин:
- фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари, жамоат бирлашмалари томонидан таҳририятлар, оммавий ахборот воситалари тарқатувчиларининг, шунингдек журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш,
цензура,
- таҳририят фаолиятига ноқонуний аралашиш ва унинг ихтисослашув эркинлигининг бузилиши,
- ОАВнинг ноқонуний тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши,
- таҳририятнинг маълумот сўраш ва олиш ҳуқуқи бузилиши,
- босма нашрни чоп этишнинг ноқонуний тўхтатилиши, унинг бир қисми ёки тўлиқ ададининг йўқ қилиниши,
- қонуний асосда фаолият кўрсатаётган ОАВ маҳсулотининг тарқатилишига тўсиқ қўйиш, даврий босма нашрларнинг чакана савдосига ноқонуний чекловлар қўйиш,
- журналистни ахборотни тарқатиш ёки уни тарқатишни рад этишга мажбур қилиш.
Бундан олдин ОАВга давлат мансабдорлари устидан парламентга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши, давлат амалдорларига хусусий ОАВ таъсис этиш тақиқланиши мумкинлиги хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди