20:19 / 19.02.2020
2 993

Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди

Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 28 октябрдаги ижро варақасига асосан АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига “Асака ғайрати” фермер ҳўжалигидан жами 209 млн 894 минг 360 сўм кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланган. Мазкур суд ҳужжатига кўра, ундирув фермер хўжалигига тегишли “SHAANXI SX3254DR” автотранспорт воситасига қаратилиши кўрсатилган.

Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан гаровга қўйилган, бошланғич сотув баҳоси 380 млн сўм баҳоланган “SHAANXI SX3254DR” автотранспорт воситаси кредит қарздорлиги учун хатланиб, электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилди. 27.01.2020 йилда ушбу транспорт воситаси 395 млн. 200 минг сўмга сотилиб, сотувдан тушган пулларнинг тегишли қисми қарздорликни бартараф этиш учун АТБ “Микрокредитбанк” ҳисоб рақамига йўналтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди