10:33 / 20.02.2020
4 947

Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди

Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
Ижтимоий тармоқларда «Аёл прокуратура олдида ўзини ёқди. Уни қутқармоқчи бўлган отаси куйди» сарлавҳали хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Маълум бўлишича, куйганлиги айтилган фуқаро О.М. ва унинг оила аъзолари Косон туманидаги «Т.Ш. Инвест» МЧЖга қарашли ер майдонининг бир қисмини бирон-бир ҳужжатсиз эгаллаб, ноқонуний қурилиш амалга оширган.

Даъвогар «Т.Ш. Инвест» МЧЖ раиси С.Б. жавобгар О.М.ни оила аъзолари билан биргаликда жамиятга қарашли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар ҳисобидан буздириш ва тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган.

Фуқаро О.М. ва унинг оила аъзолари суд томонидан қонуний қарор қабул қилинишини кутмасдан ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Вилоят прокуратураси томонидан О.М.га иш фуқаролик судида ҳал этилаётгани, барча важларга суд муҳокамаси жараёнида баҳо берилиши ҳақида қонуний тушунтиришлар берилган.

Бундан ташқари, 18 февраль, сешанба куни, О.М. оила аъзолари билан бирга вилоят прокуратурасида Косон тумани ҳокими иштирокида қабул қилинганда қурилишга 20 миллион сўм сарфланганлигини иддао қилган. Туман ҳокими томонидан уларга қурилиш ноқонунийлиги ва бузилишини, аммо келгусида қонуний ер участкаси ажратилиши ва қурилишга ҳомийлик ёрдами кўрсатилиши тушунтирилган бўлса-да, улар бу таклифни рад этган.

«Шундан кейин О.М. оила аъзолари билан бирга низоли мақсадда 19 февраль, чоршанба куни эрталаб фуқаролик ишлари бўйича судья, эксперт ва мутахассислар томонидан ўлчов ишлари амалга оширилаётганлигидан норози бўлиб, вилоят прокуратурасига соат 10:30 ларда келиб, ишни ўз фойдасига ҳал этиш мақсадини кўзлаб, вилоят прокуратураси биноси яқинида устига қисман ёқилғи сепиб, провокацион ҳаракатлар содир этган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

РШТЁИМ вилоят филиалининг 19 февраль кунги маълумотномасига кўра, фуқаро О.М.нинг елка ва бўйин соҳасида 5-6 фоиз енгил куйиш жароҳати аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди