date
views 3 175

Масжид эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар маъмурий жазога тортилади

Масжид эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар маъмурий жазога тортилади
Интернетда икки ёш йигит эҳсон қутисидан пул ўғирлагани тасвирланган видео тарқатилган эди.
ИИББ томонидан хабар қилинишича, дарҳақиқат, 8 февралда Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги «Абу Ҳурайра» масжиди қоровулидан мурожаат келиб тушган. Масжид имом хатиби эҳсон қутисида тахминан 300 минг сўм миқдорида пул бўлиши мумкинлигини айтган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғирлик жинояти 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси бўлгани аниқланди. Маълум бўлишича, ўғирликни 22 ёшли Суҳробжон У. ва 27 ёшли Мирзоҳид Д. амалга оширган.

Улар эҳсон қутисини очиб, сўнгра яширинишган. Кейинроқ пулни бўлиб олишган. Уларнинг ҳар бирига 215 минг сўмдан тушгани айтилмоқда.
Суҳробжон ва Мирзоҳидлар Маъмурий кодекснинг 61-моддаси («Кичик ўғирлик») билан айбланмоқда ва уларнинг иши Учтепа туман маъмурий судига йўналтирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масжид эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар маъмурий жазога тортилади