
Саида Мирзиёева БАА ижтимоий тараққиёт вазири Ҳесса бинт Ийса Буҳумайд хоним билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева шундай деди:
– Биз БАА ижтимоий тараққиёт вазири Ҳесса бинт Ийса Буҳумайд хоним билан музокаралар ўтказдик. Мамлакатларимизнинг гендер тенглиги соҳасидаги тажрибасини муҳокама қилдик.
Буҳумайд хоним Ўзбекистон хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш борасида ўз кун тартибига қўяётган масалаларга юқори баҳо берди ва улар нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё учун долзарб эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, биз давлат бошқарувида гендер тенглигига эришишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар