14:55 / 21.02.2020
4 613

Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?

Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
Адлия вазирлигида янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан вазир лавозимига маъқулланган Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари иштирок этди.

"Даракчи" мухбири Раҳмонқулов Сардорбек томонидан берилган маҳалла раисларининг даромад манбалари энди нималардан иборат бўлиши ва моддий ёрдам пуллари қандай тақсимланиши ҳақида берган саволларига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов шундай жавоб берди:

- Улар ҳар доимгидек белгиланган иш ҳақларини олишади. Фақат Президентимизнинг топшириқлари бор: Яхши маҳаллаларда яхши ишлаганлар албатта рағбатлантирилишлари керак. Улар “яхши, қониқарли, қониқарсиз” критерияларга ажратилган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан белгиланган маошига қўшимча равишда рағбатлантирилади.

“Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4602-сонли Президент қарорига мувофиқ вазирлик бошқарув ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда – 2 бараварга, ҳудудий бошқармаларда – 1.5 бараварга ва туман бўлимларида – 1,3 бараварга ошириш назарда тутилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 июлдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади. Яъни, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ҳисобига уларни молиялаштириш амалга оширилади. Бу маблағлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида жамланади ва ҳар бир маҳалла кесимида унинг ҳудуди бўйича ҳисобланган тушумларга мутаносиб равишда ажратилади.

Бу маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг иш ҳақи ва лавозим маошига нисбатан 30 фоиз қўшимча махсус устама тўлаш, моддий рағбатлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади.



ЭНДИ МАҲАЛЛАДАН ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ БЕРИЛМАЙДИМИ?
- Бундан кейин маҳалла раиси тадбиркорлик билан шуғулланади, даромад топади, ўз ҳисобини тўлдириб, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга ёрдам беради. Маҳаллалардан ажратиладиган моддий ёрдам билан Президентимиз айтган камбағалликдан чиқиб бўлмайди. Маҳалла қачонки фуқаро билан манзилли ёндашув қилиб, даромад топиш йўлларини биргаликда топиб, ёрдамга муҳтож оилаларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига имкон яратилса, моддий аҳволни яхшилаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?