date
views 4 004

Тошкентда ерусти метро йўли тагидаги жойлар тадбиркорларга таклиф қилинди

Тошкентда ерусти метро йўли тагидаги жойлар тадбиркорларга таклиф қилинди
Фото: Яшнобод туман ҳокимлиги
Яшнобод туман ҳокимлиги янги барпо этилаётган ерусти метро йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган 11,2 километр масофани янада обод этиш, аҳолига қулайлик яратиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Дарё хабар берди.

Мазкур метро йўли бўйлаб аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, вело ва югуриш йўлаклари бунёд этиш кўзда тутилган.

Фото: Яшнобод туман ҳокимлиги
«Тадбиркорликни янада ривожлантириш, шаҳримиз чиройига чирой қўшишни ўз олдига мақсад қилган ҳамшаҳарларимизни янги лойиҳалари билан кутамиз», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган Дўстлик–Қўйлиқ участкасида 6 та бекат қуриб битказилган. Оралиқ йўналишидаги 2,3 минг метр масофада дастлабки поездлар синов тариқасида ҳаракатланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ерусти метро йўли тагидаги жойлар тадбиркорларга таклиф қилинди