10:32 / 22.02.2020
2 861

Навоийда фирибгар фуқарони 260,0 млн сўм пулга «ухлатди»

Навоийда фирибгар фуқарони 260,0 млн сўм пулга «ухлатди»
2020 йил 18 февраль куни 26 ёшли М.К. Навоий шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, у аризасида МЧЖ раҳбари 32 ёшли Ф.Э. биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф қилиб, 2019 йил сентябрь ойида ундан 260 000 000 сўм пул маблағларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда фирибгар фуқарони 260,0 млн сўм пулга «ухлатди»