
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу кутубхона Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган.
Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон - олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намоёндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди.
- Азиз қардошлар, биз илмий маърифатни кенг маънода тушунамиз ва шу сабабли юртимизда дунёвий таълим даргоҳлари билан бирга диний мактаб ва мадрасалар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини ўзида мужассам этадиган Ислом цивилизацияси марказини бунёд этмоқдамиз. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда имом Термизий номларидаги халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолият олиб бормоқда. Уларда бошқа фанлар қаторида, ҳадис, калом, ақида, тасаввуф, фиқҳ илмини чуқур ўрганилмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг