12:47 / 23.02.2020
3 731

Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди

Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди
Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қасддан қочиб кетди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, 16 февраль куни соат 04:25 да Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Е.А. мурожаат қилган.

У 15 февраль куни соат тахминан 08:00 да 11 ёшли ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб кетиб, номаълум томонга йўл олгани ва уйга қайтиб келмаганини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида болалар пост-патрул хизмати ходимлари томонидан топилиб, уйига қайтарилган.

«Аммо кейинчалик болалар уйдан қасддан қочиб, спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-онасидан қўшни уйнинг томида яшириниши маълум бўлди», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида. Ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилиб, қўшниларнинг фикрлари ўрганилган.

Қайд этишларича, ҳозирда Е.А. ва унинг турмуш ўртоғининг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Болалар эса суд қарори чиққунича ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди