19:55 / 23.02.2020
2 445

Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади

Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Тошкентда Мисрнинг Elsewedy Electric компанияси президенти ва бош ижрочи директори Аҳмад ал-Сувейди билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда мисрлик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Энергетика вазири Миср компанияси раҳбарини янги генерация қувватлари қурилиши бўйича тайёргарлик босқичидаги лойиҳалар билан таништирди. Улар Сирдарё вилоятида 1 000 мегаваттлик қуёш электр станцияси ва 1 300 мегаваттлик иссиқлик электр станциясидан иборат.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда Халқаро молиявий корпорация (Жаҳон банки) ва Осиё тараққиёт банки билан бирга 2025 йилгача 2 гигаватт қувватли қуёш электростанцияларни қуриш учун салоҳиятли инвесторларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ХМК билан бирга «1200—1400 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциялари қурилиши» лойиҳаси доирасида тендер савдолари эълон қилинган. Ғолибларни шу йил ноябрь—декабрь ойларида аниқлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,0 – 1,3 миллиард долларга тенг.

Инвестициявий ҳамкорликдан ташқари, Энергетика вазирлиги Elsewedy Electric компанияси билан электр энергетика тизимида маълумотларни қайта ишлаш республика ягона марказини яратиш, илғор технологиялар асосида кўмир қазиб олишни ривожлантириш, шунингдек, углеводородларни чуқур қайта ишлашга сармоя киритиш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Маълумот учун, 1938 йилда ташкил топган Миср компаниясининг дунёдаги 15 мамлакатда 30 та ишлаб чиқариш қуввати мавжуд, у ерда 15 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади. Elsewedy Electric қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади