15:26 / 24.02.2020
5 178

Блогер Саида Мирзиёевани ўзбек тилида интервю беришга чақирди

Блогер Саида Мирзиёевани ўзбек тилида интервю беришга чақирди
Блогер ва журналист Абдуқодир Муминов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида амалдорларнинг ўзбек тилида интервью бериши кераклиги ҳақида гапирди. Гап президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳақида кетмоқда.

Тахминимча яқин вақт ё ойлар ичида Саида Мирзиёева бирор бир Ўзбекистон ё чет эл оммавий ахборот воситаларининг ўзбекистонлик журналистларидан бирига интервю беради. Аммо қайси тилда - ўзбек, инглиз ё рус тилидами?
Мен истардимки, албатта, керак бўлса, қийналиб бўлса ҳам ўзбек тилида интервю беришига умид қиламиз
“, — дейди Абдуқодир Муминов.

Шунингдек, блогер агар Саида Мирзиёева “ҳеч бир қоғозларга боқмай, ўзбек тилида гапириб суҳбатлашса, бу ҳам халқнинг бирдамлиги учун, давлатнинг ўз мени борлигини амалдаги исботи учун яхши бир қилган хизмати бўлади ва бу билан халқнинг янада меҳрини қозонган бўларди“, деб айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Блогер Саида Мирзиёевани ўзбек тилида интервю беришга чақирди