
Қува туман маъмурий суди ҳамда Қува туман ИИБ раҳбарияти томонидан тумандаги 60-сонли ўрта таълим мактабида мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чораси қўлланилиши ва унинг оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси, 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, ёшларга сўнгги уч йилда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Қува туман маъмурий судининг
А.Жумаев
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! А.Жумаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар