
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхона назоратидан четлаб олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, “Даут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасига чиқиб кетаётган “Mercedes Benz” русумли автотранспорт воситаси автотарозида ўлчанганида йўл юк хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча оғирликка эга эканлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди ҳамда мазкур автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик натижасида, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 2,6 тонна анорларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий қиймати салкам 40 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.