
Феруз Баҳодиров томонидан тайёрланган “Олий таълим” номли қисқа метражли фильм кўпчиликка манзур бўлди.
Фильмда Ўзбекистон олий таълим тизимидаги кўплаб муаммоларни сатира услубида, жуда муваффақиятли тарзда кўрсатиб берилган.
“Ақлли ўқитувчилар талабалар уни ҳурмат қилишини билади, аҳмоқлари эса нуқул ҳурмат талаб қилиб юришади“ — фильмдан парча.
Кўплаб блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундай оригинал фикрловчи режиссёрлар борлигидан мамнунлигини ёзишмоқда.
Шунингдек, актёрларнинг талаба бўлишига қарамай маҳоратли экани эътироф этилмоқда. Хуллас, минг марта гапиргандан бир марта кўрган афзал:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар