Киeв шаҳрида ўтказилган Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ҳамда "Тошкент-Харьков-Тошкент" темир йўл линиясини тиклаш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.
Форум доирасида шунингдек, жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилган ва бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.
Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина инфратузилма вазири ўринбосари Олег Ющенко Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Абдуалиев билан учрашувда, Украина Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларнинг қисқа вақт ичида тикланишидан манфаатдор эканлигини айтган эди.
Тошкентдан Киевга қатнайдиган рейслар 2015 йилда икки мамлакат авиация ҳукумати ўртасида келишув мавжуд эмаслиги туфайли тўхтатиб қўйилган эди.
2019 октябрида авиақатнов тикланиши кутилган эди, аммо украина томони охирги дақиқаларда ўз қарорини бекор қилганлиги ҳақида хат йўллаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади