12:30 / 25.02.2020
4 041

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти жорий йилнинг 21-23 март кунлари нишонланадиган Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар чипталари учун мавжуд тарифларга чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.

Чегирмалар нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун 50% чегирма тақдим этилади.

Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари, шунингдек оилавий никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда, ҳамкасабларга (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) 15 % чегирма, «Афросиёб» электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга – 10% тақдим этилади.

ИЗОҲ: Юқорида қайд этилган чегирмалар фақат темир йўл кассаларида расмийлаштирилади. Аммо, ушбу чегирмалар электрон чипталарни расмийлаштиришда тақдим этилмайди, чунки бу жараён техник жиҳатдан мавжуд эмас (мутахассислар ушбу функцияни такомиллаштириш борасида ишлашмоқда).

Чегирмалар бўйича бошқа қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами ёки жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилди