
Жорий йилнинг 15 февралидан бошланган “Миллион дарахт ўтқазиш” акцияси доирасида Бухоро вилоятида кенг қамровли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, бугун Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги “Фавворалар” майдони атрофларига 4 хил турдаги 300 тупдан ортиқ мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиб ҳудудни янада кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Мазкур акция жорий йилнинг 15 мартигача давом этади. Шундан келиб чиқиб барча фуқароларимиз ўзлари яшаб турган ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва шу орқали атроф-муҳитни ободонлаштиришга бефарқ бўлмасдан ушбу лойиҳада фаол иштирок этсалар мақсадга мувофиқ иш бўларди.


Зеро, ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳам атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш орқали фуқароларимизга сўлим табиат оғушини шакллантишдир.
Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ахборот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар