12:53 / 26.02.2020
1 693

Андижондаги «газ заправка»да юз берган портлаш тафсилотларини маълум қилинди (фото)

Андижондаги «газ заправка»да юз берган портлаш тафсилотларини маълум қилинди (фото)
2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:10ларда Хўжаобод туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, портлаш натижасида шохобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ баллонида портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон газ заправка портлаш
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)