19:50 / 26.02.2020
6 218

«Коронавирусга у айбдор!»: Жанубий Кореяда президент импичменти тўғрисидаги петиция 500 мингдан зиёд имзо тўплади

«Коронавирусга у айбдор!»: Жанубий Кореяда президент импичменти тўғрисидаги петиция 500 мингдан зиёд имзо тўплади
Фото: «Известия»
Жанубий Кореяда президент импичменти тўғрисидаги петиция 500 мингдан зиёд имзо тўплади, деб ёзмоқда «Известия». Президент Мун Чжэ Ин «COVID-19» коронавируси қўзғаган касаллик мамлакатда тарқаб кетишининг олдини олишда нўноқлик қилганликда айбланмоқда.

Ҳа, бу жиддий айблов, шунисиям борки, Мовий уй, яъни мамлакат етакчиси администрацияси сайтига жойланган петиция 200 мингдан кўп овоз тўпласа ҳукумат бир чора кўриши шарт. Айни вазиятдан келиб чиқилса, бу иш 4 мартдан кечикмаслиги керак.

Петицияни тузганлар ҳукуматдан Хитой билан борди-келдини бутунлай тўхтатишни талаб қилишяпти, уларнинг фикрича, Мун Чжэ Инни ўз мамлакати манфаатидан ҳам кўра ХХР билан алоқалар кўпроқ қизиқтиради.

Сеул аввалига, халқаро қонунчиликдан келиб чиқиб, хитойликларнинг Жанубий Кореяга киришларига тўсқинлик қилишдан бош тортган, кейин, инфекция бутун Хитойга тарқагач, фақат Хубэйга борганларни киритмасликка қарор қилганди.

Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги 24 февраль куни 7,9 минг нафар ҳарбийни инфекция тарқаб кетишининг олдини олиш учун карантинга жалб қилди. Бир кун илгари, 23 февраль куни мамлакат раҳбари коронавируснинг эпидемияга айланиш хавфи «қизил» даражасига оширилгани ҳақида баёнот берганди.

Бугун, 26 февраль куни берилган маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 1,1 минг нафардан ошган. Хитойда бу кўрсаткич — 78 190 киши, бошқа мамлакатларда — 2929 киши. Соғайиб кетганлар сони — 29 777 киши, ўлганлар — 2929 нафар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Коронавирусга у айбдор!»: Жанубий Кореяда президент импичменти тўғрисидаги петиция 500 мингдан зиёд имзо тўплади