21:30 / 26 февраля 2020
3 829

Бухоро ҳокимлиги ходими хизмат машинасида бегона аёлни «овламоқчи» бўлди (видео)

Бухоро ҳокимлиги ходими хизмат машинасида бегона аёлни «овламоқчи» бўлди (видео)
Телеграмдаги @sizdantelegram​ каналида “Ҳокимиятнинг автомашинаси кўчада кетаётган қизни ”овламоқчи“ бўлди” сарлавҳали хабар тарқалди.
Видеода, тунги вақтда 80 230 ААА русумли оқ Lacetti автомобили ҳайдовчиси ва унинг олдида ўтирган шериги билан кўчадаги нотаниш аёлга гапираётгани акс этган.

Шундан сўнг, видео муаллифи уларга яқинлашиб, “Давлат рақамига эътибор қаратинг. Бу қайси ҳокимиятнинг машинаси?” деб сўрайди. Ҳайдовчи катта тезликда улардан узоқлашиб кетади. “Бухоро вилоят ҳокимлиги бунга нима дейди?”- деган видео муаллифи.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ушбу машина ҳақиқатдан ҳам ҳокимият бўлимларидан бирига тегишли эканлигини тан олди ва ҳайдовчига чора кўрди.

Видеода тасвирланган автомашина (давлат рақами 80 230 ААА) Бухоро вилояти бўйича ғазначилик бошқармасига тегишли бўлиб, ҳолат бугун, 25 февраль куни бошқарма меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида кенг муҳокама қилинди, дейилади Бухоро вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси маъмурияти хабарида.

Фото: @sizdantelegram
“Ҳайдовчи Ш.Салимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Бухоро вилояти бўйича ғазначилик бошқармасининг Ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда хизмат автомашинасидан ўз шахсий эҳтиёжи учун фойдаланиш билан бирга, мазкур хизмат автомашинасидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган шахсни миндириш ва нотаниш йўловчи қиз билан гаплашиш орқали ҳайдовчининг лавозим йўриқномаси ҳамда бошқарманинг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларини бузганлиги боис, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)