11:40 / 27.02.2020
3 041

Сайёр судда қарздорлар оталарга ҳам чоралар кўрилди

Сайёр судда қарздорлар оталарга ҳам чоралар кўрилди
Жорий йилнинг 21 феврал куни Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими хамда туманнинг Маъмурий суди иштирокида алимент пулларини ўз вақтида тўламаётган қарздорлар юзасидан “Сайёр суд” мажлиси ўтказилди.

Ушбу “Сайёр суд” мажлисида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 19.10.2015 йилдаги, қарздор З.Курбановдан ундирувчи Э.Қурбонова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилишига қарамасдан алимент пулларини тўламай келганлиги сабабли қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 50 ойга 35.913.652 сўмни ташкил этган бўлиб қарздорга суд жараёнида Миробод туман Маъмурий суд судясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қодексининг 474-моддасига асосан 15 кунлик қамоқ жазоси берилди ва суд залидан қамоққа олинди.

Шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2019 йил 18 январдаги, қарздор А.Жахонгиров ўғлидан ундирувчи У.Жумабоева қизи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент хамда фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар хар ойда 250.000 сўмдан нафақа ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огохлантирилишига қарамасдан алимент пулларини тўламай келганлиги сабабли қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги жами бўлиб, 6.735.591 сўмни ташкил этган “Сайёр суд” мажлисида Миробод туман Маъмурий суд судясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қодексининг 474-моддасига асосан қарздорга 15 кунлик қамоқ жазоси берилди ва суд залидан қамоққа олинди.

Шу билан бир вақтда тадбир давомида бюро ходимларининг сай харакатлари натижасида бўлим иш юритувида мавжуд бўлган Марғилон туманлараро судининг 11.06.2018 йилдаги қарздор М.Рахимовдан, ундирувчи С.Рахимова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун хар ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати юзасидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида уларнинг оиласи яраштирилди энди икки нафар фарзандлар ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.
Бундан ташқари алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 2019 йил давомида 96 нафар оилаларни айнан бўлим давлат ижрочилари томонидан яраштирилишига эришилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёр судда қарздорлар оталарга ҳам чоралар кўрилди