date
views 2 763

Кучли таъсир қилувчи дориларни 45 млн сўмга сотмоқчи бўлган талабалар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дориларни 45 млн сўмга сотмоқчи бўлган талабалар ушланди
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Худди шундай, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаролар К.М. ва М.А. харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кучли таъсир қилувчи дориларни 45 млн сўмга сотмоқчи бўлган талабалар ушланди