date
views 3 661

Бухорода 500 квадрат метрдан ортиқ савдо мажмуалари ёниб кетди (видео)

Бухорода 500 квадрат метрдан ортиқ савдо мажмуалари ёниб кетди (видео)
26 февраль куни Бухоро шаҳридаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кеча 26 февраль куни соат 22:37 ларда Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 дан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб, соат 00:40 да ёнғин тарқалишининг олди олинган ва соат 01:30 да олов батамом ўчирилган.

Ёнғин майдони 520 квадрат метрни ташкил этган. “Ҳодиса оқибатида куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган”, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 500 квадрат метрдан ортиқ савдо мажмуалари ёниб кетди (видео)