20:17 / 27.02.2020
3 258

Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги эски трамвай линияси ўрнида метробуслар йўлга қўйилмоқда

Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги эски трамвай линияси ўрнида метробуслар йўлга қўйилмоқда
Фото: The Urbanist
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш доирасида эски трамвай линияси ўрнида тезюрар автобуслар қатновини жорий этиш режалаштирилмоқда.

«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

21 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар билан танишуви чоғида ушбу лойиҳа ҳам намойиш этилган.

«Бу ерда аввал трамвай линияси ўтган эди, бугунги кунда эса у демонтаж қилинган. Унинг ўрнига ҳеч қандай тўсиқларсиз юрадиган тезюрар метробусларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда», — деб таъкидлаган ҳоким ўринбосари.

BRT (bus rapid transit — тезюрар автобус) линияси Тошкент ҳалқа йўлидан кичик ҳалқа йўлигача давом этиши кутилмоқда. Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 6,6 километрни ташкил этади.

Хабарда айтилишича, BRT линиясини бошқа йўналишлар бўйича ишга тушириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, bus rapid transit (тезрюрар автобус ёки метробус) – анъанавий автобус йўналишларидан юқори фойдаланиш самарадорлиги (тезлик, ишончлилик, йўловчи ташиш) билан ажралиб турадиган автобус қатновини ташкил этиш усулидир.

Тезюрар автобус тизими айрим кўрсаткичлари, хусусан, тезлиги билан енгил релсли транспорт (тезюрар трамвай)га ўхшаб кетади. У анъанавий жамоат транспортидан қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Унинг трассаси ажратилган йўлак (тўлиқ ёки асосий қисми)дан ўтади. Чорраҳаларда бундай автобуслар устунликка эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги эски трамвай линияси ўрнида метробуслар йўлга қўйилмоқда