14:21 / 28.02.2020
2 805

МИБ томонидан солиқ қарздорликлари ундирилмоқда

МИБ томонидан солиқ қарздорликлари ундирилмоқда
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан доимий равишда ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорликлар ундирилмоқда. Ўз вақтида тегишли хулоса чиқариб, қарздорликни тўламаган фуқароларнинг мол-мулклари хатланиб, онлайн аукцион савдосига чиқарилмоқда.

Жорий йилнинг 26 февраль куни солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида кўплаб қарздорликлар ундирилди.

Жумладан, МИБ Қамаши бўлими томонидан “Қамаши пахта тозалаш” АЖнинг 501 млн. сўм солиқ қарздорлиги дебиторлик пул маблағи ҳисобидан, “Чўртан балиғи” хусусий корхонасидан 5 млн сўм нақд пул кўринишида ундирилди.
Қарши туман “Йўллардан фойдаланиш” корхонасидан 40 млн. сўм қарздорлик ундирилди.

МИБ Қарши шаҳар бўлими томонидан “Қарши Азиз қурилиш монтаж сервис” МЧЖдан 37 млн. сўм қарздорлик ундирилди.
МИБ Шаҳрисабз туман бўлими томонидан қарздор “Жовли қассоб” МЧЖдан 17 млн. сўм, “Юсупов Зиёвуддин” фермер хўжалигидан 8 516 минг сўм қарздорлик ундирилди.

МИБ Чироқчи туман бўлими томонидан қарздорлар “Сарбул” МЧЖ, “Чироқчи агросервис” МТП, “Норқулова Юлдуз” ЯТТ, “Келхоқулов Юсуф” ЯТТлардан 12 млн. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ томонидан солиқ қарздорликлари ундирилмоқда