14:30 / 28.02.2020
3 094

2 кунлик ноқонуний қилмиш 36 млн. сўмга тушди

2 кунлик ноқонуний қилмиш 36 млн. сўмга тушди
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари Ўзбекистон тумани, Наймансой қишлоғида жойлашган фуқаро Авазхон Позиловга тегишли оҳак ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижроси юзасидан текшириш ўтказишганида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди.

Аниқланишича, фуқаро А.Позилов атиги 2 кун олдин оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган икки дона хумдонларни ишга туширган ва синов тариқасида икки кун давомида табиий газдан ҳеч қандай шартномасиз ноқонуний фойдаланган. Бюро ходимлари айни шу кунларда оҳак цехига ташриф буюришган.

Ҳуқуқбузар А.Позилов давлатга атиги 2 кун учун 36 млн. сўм етказилган зарарни тўлашига тўғри келди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида ўз ҳаракатларининг ноқонуний эканлиги моҳиятини яхши тушунган А.Позилов етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди ва ўзини ўзи жиноий жавобгарликдан қутқариб қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 кунлик ноқонуний қилмиш 36 млн. сўмга тушди