17:15 / 28.02.2020
3 757

Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (видео)

Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (видео)
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ўзларини ДХХ ходими деб таништирган 4 киши бир фуқарони 150 минг АҚШ долларига чув тушириб кетди.

Наманган вилояти Чуст туманида 4 нафар фирибгар шахс жабрланувчини машинасида 200 минг АҚШ доллари борлигини билиб қолишган ва уни кузатиб юришган. Уни машинасини тўхтатиб Ўзларини ДХХ ходимлари деб таништиради. Шундан сўнг, автомашина эгаси пуллар унга тегишли эмаслигини, уларни бошқа фуқарога етказиб бериши кераклигини айтади.

Шундан сўнг “сохта ДХХ” чилар пулларни 150 минг долларини беришини ва бу ҳақида ҳужжат расмийлаштирмаслигини айтади. Агар пулларни беришни хоҳламаса, "200 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган деб жиноят иши очамиз, машинангни мусодара қиламиз", деб қўрқитади.

Ҳайдовчи керакли пулларни бериб, ўзи Қирғизистонга қочиб кетади. Пулларни эгаси вазият бўйича ИИБ мурожаат қилгач фирибгарлар қўлга олинади ва уларга қарши жиноят иши очилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (видео)