21:13 / 28.02.2020
2 948

Тошкентда илк марта ёшлар иқтисодий ва бизнес форуми иш бошлади

Тошкентда илк марта ёшлар иқтисодий ва бизнес форуми иш бошлади
Бугун, 28 февраль куни, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «C7- Жаҳон иқтисодиёти ва бизнес» халқаро форуми бўлиб ўтди. Ёшлар Иттифоқи, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ташаббуси билан ўтказилаётган халқаро анжуманда йирик иқтисодий ташкилот вакиллари ҳам қатнашди.

Анжуман Жаҳон Савдо Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси ҳамда Жаҳон туризм ташкилоти каби интеграцион тузилмалар симуляциясига асосланган. Форум президенти Абдумўмин Рўзиқулов ушбу ташаббуснинг мақсади ва вазифалари ҳақида нутқ сўзлади.

«Халқаро конференциядан мақсад жаҳоннинг йирик ташкилотлари фаолияти ҳақида ёшларга таништириб, бугунги глобал ва иқтисодий-ижтимоий муаммоларга илмий асосланган ечим топиш ва тақдим этиш ҳисобланади. Конференция давомида иштирокчилар алоҳида гуруҳларга бўлиниб, маълум мавзу бўйича ўзаро баҳс-мунозаралар олиб боришади. Бундан ташқари, биринчи марта Вазирлар Маҳкамаси моделини ташкиллаштирилиб, ёш иқтисодчилар ўртасида «2020 йилги Бюджет тақсимоти лойиҳаси» ёшлар ўртасида муҳокама қилинади. Улар давлат ташкилоти ишлаш механизми ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

3 кунлик халқаро талабалар конференциясида иқтисодиёт ва бизнес вакилларидан томонидан маҳорат дарслари ўтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда илк марта ёшлар иқтисодий ва бизнес форуми иш бошлади