11:16 / 01.03.2020
3 469

Ўзбекистон Жанубий Кореядаги фуқароларини олиб келишни бошлади

Ўзбекистон Жанубий Кореядаги фуқароларини олиб келишни бошлади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
1 март куни куни Тошкент вақти билан соат 2:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси Сеулдан Тошкентга етиб келди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, рейс орқали келган самолётда жами 253 йўловчи бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари йўловчиларни самолётдан чиқиш вақтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишди.

Сеулдан олиб келинганлардан 182 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 71 нафари хорижий мамлакатлар фуқароларидир. Хорижий фуқаролардан 49 нафари эвакуция доирасида олиб келинган, 22 нафари эса транзит йўловчилардир.

Эндиликда йўловчиларнинг 231 нафари (182 ўзбекистонлик ва 49 нафар ўзбекистонлик) коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва икки ҳафта давомида карантинда сақланади. 22 нафар транзит йўловчилар эса белгиланган тартибда изоляция қилиниб, кейинроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси орқали ўз мамлакатига учиб кетади.

Маълумот учун, 1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Жанубий Кореядаги фуқароларини олиб келишни бошлади