12:30 / 01.03.2020
3 190

Интернетда «ёзишма»лари тарқаган Андижон ҳокими матбуот котиби ишдан кетгани айтилмоқда

Интернетда «ёзишма»лари тарқаган Андижон ҳокими матбуот котиби ишдан кетгани айтилмоқда
Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Мирзоҳид Ботиров ишдан кетгани айтилмоқда. Истеъфо унинг ижтимоий тармоқларда тарқаган ёзишмаларига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳам номаълум. Чунки, айни хабар расман тасдиқлангани йўқ.

Маълумки, яқинда ижтимоий тармоқларда М. Ботировга тегишли экани айтилган ёзишмалар тарқалганди. Уларда вилоят ҳокимининг матбуот котиби ўзига таниш ва анча синашта бўлган бошқа фойдаланувчи билан «дилдан суҳбат» қургани англашилади.

Ҳақорат-у уятсиз гапларга тўла ёзишмаларда гап айланиб, блогерларга тақалган пайтда матбуот котиби «...осмонга чиқаётган блогерни жойини кўрсатиб қўйгани»ни алоҳида таъкидлаб, «15 кунда мулла бўлгани»нига урғу берганди.Шунингдек, ёзишмаларда ўша блогер «асакалик» экани, ҳоким «тиқ» дегани учун «тиқилгани» ёзиб бўлмас ҳақоратлар билан баён қилинади.

Катта шов-шувларга сабаб бўлган ёзишмалар ортидан прокуратура вазиятни ўрганиб, пировардида, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатганидан хабарингиз бор. Жиноят иши якунлари бўйича ҳали маълумот берилгани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетда «ёзишма»лари тарқаган Андижон ҳокими матбуот котиби ишдан кетгани айтилмоқда