
Яккабоғ туманида фермер ишчиси унга қаршилик кўрсатган аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уринди, деб хабар бермоқда «Muxbir.uz» Telegram канали.
— Урррррр, қара олов қўйяпти, - дейди видеодаги фуқаро.
— Shukhrat (@bankir2102) March 1, 2020
Видеода аёллар қўлида елим идиши бўлган шахсга ташланган, у эса идишдаги номаълум суюқликни қаршилик кўрсатган аёллар устига сепган. Аёллар таёқ билан уришга уринади.
Маълум бўлишича, тумандаги қишлоқларнинг бирида 7 гектар боғ ўрнига интенсив боғ яратмоқчи бўлган фермер ҳосил бериб турган олма дарахтларини кесиб ташламоқда. «Шу пайтгача 7 гектар боғнинг 5 гектаридаги 1500 та мевали дарахт кесиб ташланган», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар