13:16 / 02.03.2020
2 834

Салкам 328 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Салкам 328 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
Қонунбузарлар томонидан турли найранг ва қинғирликлар билан товар-моддий бойликларни юртимизга йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда катта миқдордаги заргарлик буюмлари ҳамда сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни олиб киришга бўлган уринишни ўз вақтида бартараф қилишди.

Тезкор тадбир давомида, хориждан кириб келган поезд “Келес” темир йўл чегара божхона постида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, поезд йўловчиларидан фуқаролар У.Ж. ва Р.А. умумий қиймати 103,1 миллон сўмлик стомотология ускуналари, озиқ овқатлар ҳамда бошқа ҳар хил турдаги товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, олиб келаётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида, мазкур йўловчи поезд тезкор кузатувга олиниб, Марказий темир йўл вокзалида фуқаролар Д.М., У.Ж. ва М.Х. божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган умумий қиймати 224,6 миллион сўмлик 26 хил турдаги 3939 дона “Стомотология ускуналари”, 1850 грамм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар ҳамда 40 дона “Сканбатик” номли транспорт воситаси электрон қурилмаларини олиб чиқишаётган вақтда тезкор ҳодимлар томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салкам 328 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди