17:57 / 02.03.2020
7 142

Ўзбекистоннинг бир неча банкларида автокредитлар бериш шарти ўзгарди

Ўзбекистоннинг бир неча банкларида автокредитлар бериш шарти ўзгарди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб автокредит бериш шартлари бир вақтнинг ўзида бир неча банкларда ўзгарди, деб ёзмоқда Дарё.
Январь ойида Ўзбекистонда сўмли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сезиларли даражада — 25,8 фоизгача ошди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 22,6 фоиз бўлган. Марказий банкда бу автокредитлар билан изоҳланган.

«2020 йил январь ойида фоиз ставкасининг ўсиши кредитларнинг умумий ҳажмида фоиз ставкалари юқори бўлган автокредитлар улушининг кўпайгани билан изоҳланади», — деб таъкидланган Марказий банкда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон банкларидаги автокредитлар ҳақида маълумот сўнгги марта январь ойида эълон қилинган. Автокредит бериш шартлари икки ой ичида бир неча банкларда ўзгаришга улгурган.

2020 йилнинг март ойида 20 та банк автокредитларга бўлган юқори талабни қондиришга тайёр (январь ойида бунга 16 та банк тайёр бўлган).
Уларнинг барчасида олдиндан тўлов амалга оширилиши лозим. Қоидага кўра, у автомобиль нархининг 30 фоизини ташкил этади, ундан камроқ ёки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Бир нечта банклар турли хил автокредитлар таклиф қилмоқда. Улар бўйича фоиз ставкаси омонат миқдори ва кредит бериш муддатига қараб ўзгаради.

Эслатма: ушбу маълумот хабар эълон қилинган вақтда амал қилади ва фақат танишиш мақсадида тақдим этилган бўлиб, инвестиция ёки бошқа ҳаракатларга рағбат сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Кредит шартлари ўзгариши мумкин. Шу сабабли кредит олмоқчи бўлган вақтда банкларнинг ўзига мурожаат этиб аниқлаштириш лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг бир неча банкларида автокредитлар бериш шарти ўзгарди