19:36 / 02.03.2020
4 646

Миришкор ҳокими маҳалла раисларини сўкди: Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди

Миришкор ҳокими маҳалла раисларини сўкди: Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов қўл остидагиларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани аудиоёзуви тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳоким 28 февраль кунги йиғилишда маҳаллалар раислари сўкиб ҳақоратлаган.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Аудиода турли уятли сўзлар билан йиғилганларни «сийлаган» [шахс] туман ҳокими [Бахтиёр Ражабов] эканлиги аниқ, инкор этиш фикридан йироқмиз. Бу борада ички тартибда чора кўриш билан чекланиш ҳам мумкин эди.

Аммо, қонуний равишда чора кўрилиши, «Нега оддий халқ хато қилса — жазо ёки жарима, ҳоким хато қилса — кечириш-ми?» каби табақалаштирувчи гап-сўзлар келиб чиқмаслиги тарафдоримиз.

Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишлар якунланиши билан ҳолат бўйича қўшимча маълумотларни эълон қиламиз», — дейилади Қашқадарё вилоят ҳокимлиги расмий муносабатида.

Маълумот учун, Бахтиёр Эшитемирович Ражабов 2018 йилгача Қашқадарё вилоятининг Косон туманига раҳбарлик қилган, 2018 йилнинг декабрида ишдан олинган, аммо 2019 йилнинг мартида у Қарши шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланган, кўп ўтмай вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига айланган, аммо 2019 йил октябрида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ишдан кетгач, унинг ўринбосарлари қаторида Бахтиёр Жўраев ҳам лавозимидан озод этилган ва Миришкор тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миришкор ҳокими маҳалла раисларини сўкди: Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди