21:27 / 02.03.2020
4 131

Чироқчи ИИБдаги фуқаронинг уриб ўлдирилиши ишида яна 13 нафар ходимнинг қўли борлиги айтилмоқда

Чироқчи ИИБдаги фуқаронинг уриб ўлдирилиши ишида яна 13 нафар ходимнинг қўли борлиги айтилмоқда
Шуҳрат Абдураҳмонов — ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилгани айтилаётган марҳум Юсуф Абдураҳмоновнинг акаси.
Қашқадарёнинг Чироқчи туманида мол ўғрилигида гумон қилинган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмонов 22 январь куни ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этган эди. Ҳодисадан сўнг Чироқчи ИИБнинг икки нафар ходими қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Марҳум Юсуф Абдураҳмоновнинг акаси Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «Дарё» нашрига маълум қилишича, унинг укаси билан бир кунда ИИБ ходимлари томонидан аёвсиз калтакланган ота-бола — Қурбон Остонаев ва Баҳром Авлиёқулов 1 март куни Чироқчи прокуратурасига чақирилган.

Аёвсиз калтакланган ота-болага терговчилар томонидан 60 га яқин ИИБ ходимининг сурати кўрсатилган. «Улар кўрсатилган расмлардан 13 нафар ходимни таниган. Вилоят прокуратурасидан Илҳом исмли терговчи ўша 13 нафар ИИБ ходими ҳам терговга жалб қилинишини айтган», — деди марҳумнинг акаси.

Эслатиб ўтамиз, Чироқчи ИИБдаги шов-шувли воқеадан сўнг Қашқадарё вилояти ИИБ ўринбосари виждони қийналиб ишдан кетган, қамоққа олинган икки нафар ИИБ ходимидан бири эса Чироқчи туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ бошлиғи экани айтилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчи ИИБдаги фуқаронинг уриб ўлдирилиши ишида яна 13 нафар ходимнинг қўли борлиги айтилмоқда