00:09 / 03.03.2020
3 759

“Ногиронни урган ИИБ ходими” видеоси юзасидан расмий маълумот

“Ногиронни урган ИИБ ходими” видеоси юзасидан расмий маълумот
Видеотасвирларда ўзини Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Нурафшон” маҳалласи Нурафшон кўчаси 102 уйда яшаши ҳақида таъкидлаб, укаси 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Маткаримов Ҳайруллани жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Бектемир тумани Баркамол кўчасида Ражабов Баҳром исмли Бектемир тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи ўринбосари ўзига тегишли хизмат автомобилида келиб, укасига тан жароҳати етказганлиги билан бирга ҳақорат қилиб кетганлигини айтиб, ёрдам сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун Бектемир туман прокуратурасига тақдим қилинган.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ногиронни урган ИИБ ходими” видеоси юзасидан расмий маълумот