
Фото: Facebook / Расул Кушербаев
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовга тегишлилиги айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Таъкидланишича, воқеа туман ҳокими ва маҳалла раислари иштирокидаги йиғилишда бўлиб ўтган. Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали мазкур воқеага муносабат билдирди.
- Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ким бўлишидан қатъи назар раҳбарликка номуносиб, уқувсиз, билимсиз, тубан инсон эканлигини намоён этибди.
Бу инсон ўзининг бугунги Ўзбекистон келажагини қуриб бўлмайдиган ва Президент обрўсини тўкадиган калтафаҳм, пасткаш шахс эканлигини намоён қилди.
Ўртоқ ушбу «инсон»га айтар гапимиз: тинчгина ўринни бўшатиб, ҳеч ким эшитмайдиган дала-даштда истаганча бақириб юравериши. Агар ўсимлик ва дов-дарахтлар гапини эшитса шунда ҳам. Хуллас, бор-е... Сиздақаларга ватанни қолган куни қурсин..., - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Аввалроқ Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов «Дарё» мухбири билан бўлган мулоқотда ижтимоий тармоқларда тарқалган овоз унга тегишли эканлигини тан олиб, мазкур қилмишини маҳалла раисининг беписанд муомаласи билан изоҳлаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар