Японияликлар учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди

Японияликлар учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди
Фото: «ЎзА»
«Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (115-сон, 29.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:
- Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига;
- бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар